Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят тизимидаги «УзЧасис» МЧЖ да 27 февраль куни 2024-2026 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан мехнат жамоаси йиғилиши ва Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда касаба уюшма Қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврда бажарган ишлари юзасидан хисоботи ва тафтиш комиссиясининг хисоботи тингланди.
Музокараларда касаба уюшма қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб бахоланди. Ўтказилган Конференция ишида «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари Қ.Холбаев, ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Н.Настинов, мурожатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Зарипов, Мехнат фахрийси Ф.Паёзов, «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Ахмедов, сайланган 33 нафар делегатлар ва ОАВ талари вакиллари иштирок этишди.
Ёпмқ овоз бериш йўли билан алътернатив усулда ўтказилган сайлов натижаларига кўра амалдаги касаба уюшма қўмитаси раиси Каримов Улуғбек Орифжанович 5 йил муддатга касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланди.
Йигилиш сўнгида «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов тамонидан касаба уюшма олдида турган вазифалар ва ташкилотнинг шонли 120 йиллиги санасини нишонлаш хамда касаба уюшма аъзоларини фаол бўлишларига чақирди.
«УзЧасис» МЧЖ да 27 февраль куни 2024-2026 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан мехнат жамоаси йиғилиши ва Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: