Жорий йилнинг 10 декабрь куни “Уз-ТонгХонгКо” МЧЖда 9 декабрь — “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда корхона раҳбарияти, бўлим ва цехлар бошлиқлари ҳамда техник ходимлар иштирок этди.
Учрашувда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Андижон вилояти Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори-юристконсульти У. Мадрахимов ҳамда Кенгаш мутахассиси С. Латипов иштирок этиб, коррупцияга қарши курашиш, меҳнат қонунчилиги ва ходимларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш масалалари бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Шунингдек, йиғилишда корхона Комплаенс хизмати бошлиғи Акмалжон Юлдашев ва корхона бош юристконсульти Аброрбек Нўманов маърузалар қилиб, коррупциянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
“Уз-ТонгХонгКо” МЧЖда 9 декабрь — “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: