“Уз Тонг Хонг Ко” АЖ корхонасида Янги йил байрами муносабати билан ишчи-ходимлар учун тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларга ҳар бири 5 литрдан ўсимлик ёғи тарқатилди. Шунингдек, ходимларнинг фарзандлари учун ҳам Янги йил байрам дастури ташкил этилиб, уларга кўтаринки кайфият улашилди.
Корхонада фаол ва самарали меҳнат қилган 40 нафар илғор ишчи ҳамда уларнинг ота-оналарига корхона раҳбари номидан “Ташаккурнома”лар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шу билан бирга, ходимларга иш берувчи томонидан қўшимча рағбат сифатида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида мукофот пули топширилди. Бу тадбир меҳнатни қадрлаш ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун янги йилни қувонч ва хурсандчилик билан бошлаш имконини яратди.

Print Friendly, PDF & Email