Устозларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилди.

Инсоннинг камолотига сабаб бўлгувчи ва кейинги ҳаёт йўлига пойдевор қўйгувчи инсонлар бу — устоз ва мураббийлардир. Ҳар бир ишчи-мутахассиснинг ўз устози бўлади. Бугунги кунда барчамиз меҳнатда эришган ютуқларимизда устозларимизнинг катта ҳиссаси борлигини миннатдорчилик билан ёдга оламиз.

Устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан таркибий бўлинмаларда йиғилишлар ўтказилиб, шогирдлар тайёрлашда бошқаларга намуна бўлаётган тажрибали ишчи-мутахассисларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Ана шундай тадбирлар бугун Электрда пўлат эритиш ва Навли прокат бўлинмаларида ўтказилди.

Тадбирда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева барчани келаётган байрам билан табриклаб эзгу тилакларини билдириб ўтди. Ҳамда ёшларга касб маҳоратини ва меҳнат тажрибасини ўргатиб бўлинмаларда фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ устозларга эҳтиром сифатида  ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширди.

Print Friendly, PDF & Email