Устозлик мартабаси буюк шарафдир.

Ёшларнинг янги иш жойига тезда мослашиб касбларни мукаммал ўрганишларида тажрибали мутахассис — устозларни ўрни беқиёс. Бундай мураббийлар жамоаларда катта ҳурмат эътибор қозонган фидокор инсонлардир. Ана шундай устозлар комбинатда қадрланади.

1-октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»га бағишлаб комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва Металл конструкциялар бўлинмаларида «Таъзим Сизга устозлар» тадбири ташкил этилди.

Тадбирда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева устозларни шарафли меҳнат фаолиятларини юксак эътироф этиб, уларни байрам билан қутлаб самимий тилакларни билдирди.

Шундан сўнг кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ устоз металлургларга самарали меҳнат фаолиятларига эҳтиром сифатида байрам муносабати билан касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email