Халқаро Евросиё металлурглар Федерацияси 2-Қурултойи ҳамда; Турк-металл касаба уюшмасининг “Ёшлар Форуми”

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг аъзо ташкилоти бўлмиш Халқаро Евросиё металлурглар Федерацияси ҳамда Турк-металл касаба уюшмасининг 17-19 май куни бўлиб ўтган “Ёшлар Форуми” ҳамда 2-Қурултойида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Исроилов Шоикром Шоумарович, ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Розиқов Жасур Қобил ўғли, ташкилий бўлим бошлиғи Комолов Илҳомжон Ибрагимович, “СамАвто” МЧЖ Ёшлар етакчиси Маматқулов Шукурулло Боходир ўғли иштирок этишди.

17 май куни Туркия давлатининг Анқара шаҳридаги Эсенбоға Термаль меҳмонхонасига келиб жойлашилди.
18 май куни Анқара шаҳри бўйича экскурсия уюштирилди.
19 май куни Анқара шахридаги Эсенбоға Термаль меҳмонхонасида “Ёшлар Форуми” ва 2-Қурултойи ўз ишини бошлади. Форумнинг очилишида Турк Иш Конфедерацияси раиси Эргун Аталай, Турк металл касаба уюшмаси раиси Уйсал Алтундағ, Туркия Меҳнат ва ижтиоий ҳимоя Вазири Ведат Ишикхан ҳамда йирик компаниялар иш берувчилари иштирок этиб, сўзга чиқишди.

“Ёшлар Форуми” ҳамда Қурултойда Турк Металл касаба уюшмаси аъзолари бўлмиш 800 нафар ёш ишчи-ходимлар, Халқаро Евросиё металлурглар Федерациясига аъзо 30 га яқин давлатдан 45 нафар таклиф этилган ёш ходимлар иштирок этишди.

2-қурултой давом этди, Меҳнат ва ижтиоий ҳимоя Вазири Ведат Ишикхан, Халқаро Евросиё металлурглар Федерациясига аъзо мамлакатлардан ташриф буюрган мехмонлар билан кўришишди, сухбат ўтказишди.

“Ёшлар Форуми” ҳамда Қурултойда иштирок этиш давомида Россия, Белоруссия, Молдова, Болгария, Шимолий Кипр, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан келган турдош касаба уюшма аъзолари бўлмиш ёшлар етакчилари билан фикр алмашинди. Келажакда, Ҳалқаро Евросиё металл ишчилари ёшлари конференциясини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Print Friendly, PDF & Email