Цех ташкилоти Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Металлургия ва машинасозлик тармоқлари Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда Ҳисобот-сайлов йиғилиш (Конференциялари) давом этмоқда.
Ана шундай йиғилиш вилоят кенгаши тизмидаги «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ Қ.К.нинг “Маъмурият ходимлари” цех ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, маъмуриятнинг 8 та бўлимларидан сайланган 35 нафар делегатлар иштирок этиб, цех қўмитаси раиси А.В.Дягеловнинг 2020 йил феврвлдан 2025 йил февралига қадар бўлган ҳисоботи тингланиб, иштирокчилар томонидан “қониқарли” деб баҳоланди. Йиғилишда цех ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Ҳасан Баротов очиқ овоз бериш билан янгидан сайланди, шунингдек қўмита аъзолари сайлаб олиниб, «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ Қ.К.нинг касаба уюшмасининг жорий йилнинг 25 март куни бўлиб ўтадиган Конференциясига делегат ва қўмита таркибига вакиллар сайлаб олинди.
Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўйича мутахассиси С.Иззатуллаев, корхона касаба уюшма қўмитаси раис и Ш.Ҳамдамов, қўмита вакиллари ва иш берувчилар вакиллари иштирок этишди. Йиғилиш сўнгида, 2025 йил Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятига 120 йил тўлиши муносабати билан, касаба уюшмалари тарихи тўғрисида сўз юритилиб, барча иштирокчилар табрикланди, ҳамда йил охирига қадар байрамона тадбирлар ўтказиш ва кенг оммага тарғиб қилишга келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email