Шу йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд Жиззах, Навоий вилоятлари бўйича ҳудудий Кенгаши раиси Олимхон Мирзаев ва Кенгаш аъзолари “Жиззах аккумулятор заводи”га боришди.
Ташриф давомида корхонанинг янги раҳбари Эркин Қосимович Розиқов билан учрашиб корхонанинг истиқболли режалари, ишчи-ходимларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар хусусида мулоқот ўтказилди.
Шундан сўнг Кенгаш аъзолари, корхона касаба уюшма қўмитаси раиси, Пленум аъзоси Улуғбек Уразбаев билан биргаликда бу ерда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Маҳаллийлаштириш дастури асосида фаолияти йўлга йўйилган корхонанинг маҳсулотлари нафақат мамлакатимизда, балки хорижий мамлакатларда ҳам ўз харидорларига эга. Турли ҳажм ва қувватдаги маҳсулотлар қўшни Тожикистон, Афғонистон, Россия, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Корхонада ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Тиббиёт пунктида ходимлар соғлиги доимий назорат қилиб борилади. Ошхонага борганимизда айни тушлик вақтига тўғри келди. Бу ерда эътиборимизни тозалик ва озодалик, ошпазлар томонидан тайёрланган турли тансиқ таомлар тортди.
Ходимларнинг ишдан кейин спорт билан шуғулланишлари учун замонавий бассейн, стол тенниси, биллярд, жисмоний машғулотлар учун мўлжалланган турли спорт мосламалари, очиқ майдонда футбол ва валейбол майдонлари мавжуд. Умуман олганда ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилганлигига гувоҳ бўлдик.
Шунингдек, “АДМ Жиззах” автомобил заводида ҳам бўлдик. Биз корхона бош менеджери Нодирбек Содиқов, бош технолог Бахтиёр Жўраевлар билан учрашдик. Корхонада касаба уюшма ташкилотини ташкил қилиш бўйича ўз таклиф ва фикрларимизни билдирдик. Касаба уюшмаси иш берувчи ва ходим ўртасидаги мунособатларни мувофиқлаштирувчи, ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватловчи, уларни саломатликларини тиклашга, соғломлаштиришга кўмак берувчи эканлиги умуман, Касаба уюшмаси ҳақида маълумотлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: