Метмашсаноат тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган “Элхолдинг” ИИЧБ меҳнат жамоаси жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил мартдан 2025 йилнинг март ойига қадар бўлган фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўткзилди.Йиғилишда 182 нафар касаба уюшма аъзоларидан 104 нафари иштирок этиб, дастлаб, қабул қилинган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилдиши бўйича бирлашма бош директори Ли Юрий Аркадьевич ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси О.Ҳ.Аббасовнинг ҳисоботи ва текшириш комиссиясининг далолатномалари тингланиб, иштирокчилар томонидан жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб топилди
Шундан сўнг, касаба уюшма қўмитаси раиси ва тафтиш комиссияси раисининг 2020 йил мартдан 2025 йилнинг март ойига қадар бўлган фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди ва касаба уюшма қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.
Ўтказилган сайловлар давомида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Одил Ҳайдарович Аббасов қайта сайланди, шунингдек йиғилишда ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси аъзолари, вилоят бўлинма кенгаши конференциясига делегатлар ва вилоят кенгаши таркибига вакил сайланди.
Йиғилиш якунида тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.А.Мирзаев йиғилиш тўғрисида ўз фикрларини билдириб, 2025 йилда Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятига 120 йил тўлиши муносабати билан иштирокчиларни ушбу сана билан табриклади, ҳамда ушбу тарихий санани кенг оммага тарғиб қилиш ва йил охирига қадар байрам шукуҳини ташкил этиш борасида фикрларини билдирди.
“Элхолдинг” ИИЧБ меҳнат жамоаси жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил мартдан 2025 йилнинг март ойига қадар бўлган фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўткзилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: