Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят ҳудудий кенгаши тизимидаги 100 нафардан ортиқ ишчи ҳодимлар меҳнат қилаётган “SAMPLASTSERVIS” маъсулияти чекланган жамиятда 11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” касб байрами муносабати билан “Инсон қадри учун – эл юрт бахти учун” шиори остида учрашув ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят Кенгаш раиси О.А.Мирзаев, тармоқ касабаа уюшмаси вилоят кенгаши ташкилий ишлар мутахассиси С.Иззатуллаев, иш берувчи вакили Жамшид Раимов, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Мунира Нарзиқуловалар иштирок этиб, корхона ишлаб чиқариш цехида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги 648-сонли Қонунига мувофиқ “11 ноябрь Ўзбекистонда касаба уюшмалари” куни сифатида расмий белгиланган таъкидланиб, ходимлар байрам билан табрикланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди ва таклиф ҳамда талаблари қабул қилинди.
Тадбир давомида, корхонада меҳнат қилаётган илғор ишчи-ходимларининг бир гуруҳи, фаол касаба уюшма аъзолари вилоят кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари билан танишилиб, цехларда ишчи ва ходимларнинг меҳнат қилишлари учун яратилган шароитлар ўрганилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: