Янги ташкилотлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг 12 июль куни Республика кенгаши раиси А.Хакулов, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси И.Камолов ва ташкилий ишлар бўйича мутахассис А.Оллаёровлар Сирдарё вилоятидаги янги ташкил этилган «Асака Моторс» заводига ҳамда Сирдарё вилоят АС-Сервис автотеххизмат ташкилотларига ташриф буюришди.

Ушбу ташкилотларни касаба уюшмаси хизматига олиш бўйича музокаралар олиб боришди. Ҳар икки ташкилот ҳам тармоқ касаба уюшмасига аъзо бўлишни дилдан қабул қилдилар.  Келишув асосида шу ойнинг якунига қадар ташкилотларнинг илк умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилишига келишиб олинди.

Шунингдек шу куннинг ўзида Самарқанд, Жиззах вилояти Кенгаши раиси О.Мирзаевлар Жиззах вилоятида янги очилган «BYD Uzbekistan Factory» МЧЖ ҚКга ташриф буюришди корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишидилар.

«BYD Uzbekistan Factory» МЧЖ ҚКси касаба уюшмасининг 2-Конференцияси (Умумий йиғилиши) ўтказилди. Ушбу йиғилишда касаба уюшмаси қўмитаси таркиби, касаба уюшма қўмитаси раиси ва тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси сайлови бўлиб ўтди.
«BYD Uzbekistan Factory» МЧЖ ҚКси касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Эгамқулов Миронбек Оманбой ўғли  бир овоздан сайланди.

Print Friendly, PDF & Email