Ҳозирги кунда комбинатимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини унга бўлган талабнинг ортиб бораётганидан билса бўлади.
2021 йил 14-16 сентябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган “HouseHold 2021” халқаро кўргазма доирасида “Ўзметкомбинат” АЖ ўз маҳсулотлари билан иштирок этган эди.
Кўргазмада бир қанча давлат ишбилармонлари, айнан, сирланган эмал идишларимизга қизиқиш билдирган ва комбинатимиз маҳсулот экспортига шартнома имзолaган эди.
Мана шундай шартномалардан бири Озарбайжон Республикаси билан тузилган бўлиб, куни кеча илк экспорт амалга оширилди.
Бундан ташқари кўргазмада Молдова Республикасига ҳам экспорт шартномалари имзоланган ва маҳсулот буюртмалари тайёрланмоқда.
Бундай шартномаларнинг тузилиши ва изчил амалга оширилиши нафақат раҳбариятнинг ишга нисбанат тўғри ёндашуви, балки Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехининг кўп йиллик меҳнатлари эвазигадир.
Келгусида мазкур маҳсулотларни Европа давлатларига ҳам экспорт қилиниши кутилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: