Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши томонидан жорий йилнинг 19 ноябрь куни республикамизда 2021 йилда Жиззах иқтисодий зонасида фаолиятини бошлаган жанубий кореянинг “Kia” ва Хитойнинг “Chery” брендлари бўлган енгил автомобилларнинг 15 дан ортиқ модификацияларини ишлаб чиқараётган JIZZAX ADM» МЧЖ автомобиль заводининг Тошкент шаҳри бош офиси ва Жиззахдаги ишчи-ходимларидан 50 нафари ва улар фарзандларининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.Меҳмонлар вилоят ҳудудий кенгаши раиси О.Мирзаев ва аппарат ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрининг саёҳатлар дарвозаси бўлмиш Мирзо Улуғбек обсерваторияси бўсағасида кутиб олиниб, Мирзо Улуғбек обсерваторияси , Хўжа Дониёр мақбарасини зиёрат қилишди.Меҳмонлар учун шаҳримизнинг “Хумо” кафесида тушлик уюштирилгандан сўнг Самарқанд шаҳри дурдонаси бўлмиш Регистон майдонида бўлишди.Шундан сўнг, меҳмонлар янгиланаётган Самарқанд шаҳрининг қурилиш ободонлаштириш ишлари ва диққатга сазовор жойлари билан танишдилар ҳамда Сиёб бозорида бўлишиб, хуш кайфият ва катта таъсуротлар ила Жиззах ва Тошкент томон жўнаб кетишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: