Ёш металлург Сирожиддин Анорқулов Минскдаги Самбочилар турнирида совриндор бўлди.

 

🔰Яқинда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида самбо бўйича Беларусь Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир ўтказилди. Мазкур турнирди Беларусь, Япония, Руминия, Россия, Арманистон, Греция, Грузия, Қозоғистон, Молдова ва Тожикистон давлатларидан 100 нафар спортчилар қатнашди.

✅Ушбу нуфузли турнирда ўзбекистонлик самбочилар ҳам муносиб иштирок этишди. Қувонарлиси, терма жамоамиз сафида ҳамшаҳаримиз, комбинатимизнинг Электрда пўлат эритиш цехи ишчиси Сирожиддин Анорқулов ҳам фаол иштирок этиб, бронза медални қўлга киритди ва 3-ўринга сазовор бўлди. 

💐Биз махоратли ёш металлургимиз ва спортчимиз Сирожиддин Анорқуловни

унинг устозларини ва яқинларини эришган ютуғи билан табриклаймиз! Ҳамда келгусидаги фаолиятида улкан ғалабалар тилаймиз!

“Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email