Автомобилсозлик саноатида рақобатбардош шароитларни яратиш ва қулай инвестиция муҳитини шакллантириш йўлида Ўзбекистонда ўтган беш йил ичида бир қатор юқори қийматга эга бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.
Соҳаси эришилган ютуқларни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Мушараф Мир Аҳмадова қуйдагича изоҳлайди.
– Ўзбекистон автомобилсозлик саноати соҳаси 2016-2020-йилларда жадал ривожланди. Жумладан, автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ўсиб, 280 мингтага етказилди. Соҳага «ҳалоллик вакцинаси» татбиқ этилиб, чуқур илдиз отган коррупция амалларига барҳам берилди. Рақобатни кучайтириш мақсадида мамлакатимизга энг йирик жаҳон брендларидан Германиянинг «Фолксваген» автомобиллари Жиззах вилоятида ишлаб чиқарила бошланди.
Ишлаб чиқариш Пандемиянинг Ўзбекистон автомобилсозлик саноатига таъсири нисбатан юмшоқ ўтди, десак муболаға бўлмайди. 2020 йилда автосаноат соҳасида фаолият юритадиган корхоналар томонидан жами 33 718,9 млрд. сўмлик автотранспорт воситалари, трейлер ва ярим прицеплар ишлаб чиқарилди. 2016 йилда ушбу қиймат 4 112,3 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 8 баробарни ташкил этди.
Шу билан бирга, 2016 йил автосаноат умумий саноат ҳажмининг 3,7 фоизини қамраб олган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 9,2 фоизга тенг бўлди, бу эса ўз навбатида автосаноатнинг умумий саноатдаги улуши 2016-2020 йиллар оралиғида 5,5 фоиз пунктга ўсганини кўрсатади.
Хусусан, 2020 йил мобайнида 280 080 дона енгил автомобиллар (ўсиш суръати +217,7фоиз), 642 дона автобуслар (ўсиш суръати -29,3 фоиз), 4 163 дона юк машиналари (ўсиш суръати +30,1%), 673 дона тракторлар (ўсиш суръати -6,5фоиз), ва 41 дона махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёда йўловчи ва тижорат транспорт воситаларининг тўлиқ ассортиментини ишлаб чиқарувчи ягона мамлакат ҳисобланади. Ҳозирги кунда юртимизда 85 дан ортиқ корхоналар автосаноат соҳасида фаолият юритмоқда ва ушбу соҳа бўйича 200 дан ортиқ хорижий корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик мавжуд. Бугунги кунда саноат 28 минг кишини иш билан таъминлашга эришган.
Валюта бозорининг либераллаштирилгани, давлат томонидан автосаноат соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор шарт-шароитлар яратилиб берилганлиги, хорижий давлатлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида, автосаноат соҳасидаги ташқи савдо динамикаси 2016-2020 йиллар оралиғида жадал ривожланди.
2016-2020 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарининг экспорти 639,5 млн. долларни ташкил қилди. Статистик таҳлилларга кўра, 2016 йилда 55,1 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, ўтган йили бу қийматни 208,9 млн. долларгача кўтаришга эришилди ва бунда ўсиш 4,1 баробарни ташкил қилди.
Хусусан, ўтган йил мобайнида 170,7 млн. долларлик енгил автомобиллар (18 552 дона), 14,4 млн. долларлик автобуслар (217 дона) ва 11,9 долларлик юк машиналари (780) экспорти амалга оширилди. 2020 йилда Қозоғистонга 168,6 млн. долларлик, Озарбайжонга 7,2 млн. долларлик, Афғонистонга 5,7 млн. долларлик, Қирғизистонга 4,9 млн. долларлик ва Россия Федерациясига 3,6 млн. долларлик автотранспорт воситалари экспорт қилинган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: