Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги”, ”11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” кенг нишонланмоқда .

Юртбошимиз таъкидлаб ўтганларидек, улуғ маърифатпарвар бобомиз Махмудхўжа Беҳбудий: “Биз ўз ҳаётимизни ўзгартирмоқчи бўлсак, аввало одамларнинг ҳақ-ҳуқуқини тан олишни ўрганишимиз керак”, деган эди.
“Инсон қадри учун” ғоясини умуммиллий ҳаракатга, юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда, шубҳасиз, касаба уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутади. Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб, юрт тараққиёти йўлида юқори чўққиларни кўзлаб фаолият кўрсатмоқда.
Давлат раҳбари ташаббуси билан “11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни”, деб эълон қилинди. Шунингдек, 2025 йил “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги” кенг нишонланмоқда.
Шу кунларда “Метмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгаши тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда ушбу байрамларга бағишланган турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Шу жумладан, “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ, “UZ TBM” МЧЖ ҚК, “Пастарғом хизмат кўрсатиш техникум”ларида ҳам “Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятига 120 йил” ҳамда “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирларда таклиф этилган меҳнат фахрийлари, корхона ва муассасалар раҳбарлари томонидан касаба уюшмаларининг ўтмиши ва бугунги кунда эришилаётган ютуқлари ҳақида сўз юритилди.
Касаба уюшмалари куни муносабати билан меҳнат фахрийлари ҳамда корхонанинг бир гуруҳ ходимлари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email