Саёхатчилар кўҳна ва қадимий шаҳарда улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумотларга эга бўлиш билан бирга, вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар билан ҳам танишдилар.
Айниқса, Хоразмнинг ўзига хос шеваси, ёқимли лаҳжада сўзлагувчи мезбонларнинг хушмуомалалиги саёхатчиларнинг кўҳна юртга бўлган меҳрини янада оширди.
Ишчи-ходимлар учун ташкил этилган мазкур саёҳат инсон қадри улуғланаётган юртимизда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоянинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди, десак янглишмаймиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: