Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси Олимов Муҳаммадқосим Ҳошимович раҳбарлигида Кенгаш аппарати масъул ходимлари иштирокида касаба уюшмасига янги ташкил этилган корхона, ташкилот ва муассасаларни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасига жалб қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Ҳар бир масъул ходимга 5 тадан ташкилот бириктирилиб, мазкур корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ўртасида касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини тарғиб-ташвиқот қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Биринчи навбатда янги тузилган корхона, ташкилот ва муассасаларни рўйхатини шакллантириш. Бунда, ташкилот СТИР, раҳбарининг фамилия, исми ва шарифи, телефон рақами, жойлашган манзилини аниқлаштириш, телефонда ташкилот раҳбари ёки масъул ходими билан мулоқот қилиш, учрашиш куни, вақти ва жойини келишиб олиш лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек, боланғич касаба уюшма ташкилотини тузиш бўйича дастлабки ҳужжатларни расмийлаштириш (йиғилиш баёни, ҳамкорлик шартномаси ва ҳ.к. лар) таъкидланди.
Ҳар бир ходим томонидан амалга оширилган ишлар якуни бўйича ҳар куни вилоят Кенгаши аппарати йиғилишига ахборот бериб бориш вазифаси топширилди.
Корхона, ташкилот ва муассасаларни касаба уюшмасига жалб қилиш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Жавлонов Сардор Шавкат ўғлининг Бухоро вилоятида корхона, ташкилот ва муассасаларии касаба уюшмасига жалб қилиш бўйича.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: