Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VIII Қрултойи бўлиб ўтди.

2025 йил 12 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институтида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VIII Қрултойи бўлиб ўтди.
Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда халқни рози қилиш йўлида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар натижасида катта ўзгаришларга эришилмоқда.  Шу изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида мамлакатимизнинг энг йирик жамоат ташкилоти бўлган касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
Кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон”нинг “Янги касаба уюшмалари” шаклланди ва ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида сўнгги ҳисобот-сайлов компанияси 2020 йилда ўтказилган эди.
Тармоқ касаба уюшмаси Уставида барча даражадаги касаба уюшмалари органларининг ваколат муддатлари 5 йил этиб белгиланганидан келиб чиқиб, 2025 йилда навбатдаги ҳисобот-сайловлар ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишлари касаба уюшмаси фаолиятида муҳим воқелик бўлиб, ушбу жараёнда ҳисобот даврида касаба уюшмаларининг эришган натижалари, шу билан бир қаторда фаолиятни ташкил этишда мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар чуқур таҳлил қилинди, келгусидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VIII Қурултойи хам тармоқ касаба уюшмаларининг фаолияти тахлили ўтказиладиган, келгусида ижро этиладиган мухим вазифалар белгиланадиган хамда касаба уюшмаси органларига номзодлар кўрсатилиб сайланадиган мухим тадбирлар сирасига киради.
Мазкур Қурултой ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиев, Федерация бош юристи Х.Премқулов, тармоқ келишуви тузилган ҳамкор вазирликлар (ижтимоий шериклар) “Uzautosanoat” акциядорлик жамияти бошқарув раиси У.Розукулов, “Uzeltexsanoat” уюшмаси бошқарув раиси М.Юнусов, йирик ишлаб чиқариш корхона раҳбарлари, делегатлар, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппаратида узоқ йиллар фаолият юритган меҳнат фаҳрийлари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “2020-2025 йиллардаги фаолияти ва “Ўзбекистон-2030” стратегияси асосида миллий тараққиётнинг янги босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари тўғрисида“ги ҳисобот-маърузаси  делегатлар ва меҳмонлар эътиборига хавола этилди.
Қурултойда маъруза юзасидан сўзга чиққанлар томонидан мазкур ҳисоботда акс этган маълумотларга таянган холда Республика Кенгашининг фаолияти қониқарли деб бахоланиб, тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш таклифи берилди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VIII Қурултойига сайланган делегатлардан иборат делегациялар вакилларининг мажлиси ўтказилиб, мазкур мажлис қарорлари асосида тармоқ касаба уюшмасининг сайланадиган органлари яъни Республика Кенгаши раиси, раис ўринбосарлари, тафтиш комиссияси ва комиссия раиси, Кенгаш ва Ижроия қўмита аъзолари ҳамда Федерациянинг IX Қурултойига делегатлар ва Федерация бош Кенгаши таркибига вакиллар кўрсатилди.
Республика Кенгаши раиси ва ўринбосарлари муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари касаба уюшмасининг VIII Қурултойи кўтаринки ва иштирокчилар томонидан ташаббускорлик рухида ўтди.

 

Print Friendly, PDF & Email