Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг фаолларига «Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги» кўкрак нишони топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган касаба уюшмалари тизимида бир қатор тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан «Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари» Республика кенгаши томонидан ўз фаолияти давомида касаба уюшма ҳаракатини ривожлантиришга, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган, ўз ташаббускорлиги ва фидойилиги билан ажралиб турган касаба уюшмаларининг илғор ташкилот раисларига фахрий кўкрак нишонлари топширилди.
Тантанали маросимда Республика кенгаши раиси Усмонов Талъат Субхонқулович сўзга чиқиб, барча касаба уюшма фаолларини ва соҳа вакилларини ушбу қутлуғ сана билан чин дилдан табриклади. У ўз нутқида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик тарихида меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва соғлом меҳнат муҳитини яратиш йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритди.
Усмонов Талъат Субхонқулович шунингдек, бугунги кунда касаба уюшмалари тизими мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок етаётганини, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ташаббуслар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Тадбир якунида касаба уюшмаларининг фаол раисларига кўкрак нишонлари топширилиб, уларга келгусидаги фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тиланди. Байрамона руҳда ўтган учрашув барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email