“Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси хафталиги” жорий йилнинг 26-30 май кунлари ўтказилмоқда.Ушбу хафталик доирасида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси томонидан тизим ташкилотларида тармоқ касаба уюшмаси ишчи-ходимлари учун “Ўзбекистон касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги” мавзусида “Маданий – маърифий” тадбир ҳамда “Уч авлод учрашуви” Турин политехника университетида бўлиб ўтди.
Тадбирни Республика Кенгаши раиси А.Хакулов кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси маслахатчиси Х.Шарипов Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг тарихи ҳақида маруза ўқиди. Бундан ташқари тармоқ касаба уюшмаси фахрийси В.Хошимова ва Ш.Исроилов тармоқ касаба уюшмаси ҳаракати ҳақида сўз юритдилар.
Тадбирга таклиф этилган тармоқ касаба уюшмаси фахрийлари ёшлар билан мулоқот ўтказдилар.
“Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси хафталиги” жорий йилнинг 26-30 май кунлари ўтказилмоқда.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: