«Ўзкабель» АЖ қўшма корхонаси касаба уюшма ташкилотини таъсис конференцияси ўтказилди.

Бугун Республика Кенгашимиз раиси Таълат Субхонқулович бошчилигида қилинган харакатни натижаси бўйича «Ўзкабель» АЖ қўшма корхонаси касаба уюшма ташкилотини таъсис конференцияси ўтказилди.
Қўшма корхона таркибига кирувчи 9та ташкилотда касаба уюшмаларини тузиш бўйича йиғилишлар нихоясига етказилди ва 1029 нафарга тармоқ касаба уюшма аъзолари сафи кўпайди. Таъсис конференцияси қарорига кўра, «Ўзкабель» АЖ қўшма корхонаси бошланғич ташкилоти -бирлашган касаба уюшма ташкилоти этиб қайта тузилди.
Бахром Файзихўжаев раислигидаги бирлашган касаба уюшма ташкилоти олиб бораётган фаолиятига янги ютуқлар тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email