«Ўзметкомбинат» АЖ Ижроия аппарати мажлислар залида комбинат бошқаруви раиси — бош директори Рашид Пирматов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари, цех касаба қўмита раислари ва бошқалар иштирок этишди.
🔰Йиғилишда дастлаб комбинат бошқаруви раиси — бош директор Рашид Пирматов охирги 9 ой давомида комбинатда ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитларини янада яхшилаш борасида кўплаб амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтди. Шу билан бирга яқинда Электрда пўлат эритиш цехи ишчиси билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида алохида тўхталиб, келгусида цехларда ишчи-ходимларни меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиб боришлари, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда ҳар бир цех касаба қўмита раислари ўз таркибий бўлинмаларида ишчи-ходимлар билан доимий тушунтириш ва тарғибот ишларини фаоллик билан олиб боришлари юзасидан ўз фикрларини билдирди.
❇️Йиғилиш давомида бошқарув раиси — бош директор томонидан комбинат касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда корхонада экологик муҳитни янада яхшилаш, ходимларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўшма қарор қабул қилинганлиги ва шу ҳужжатга асосан қилинадиган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
🔹Шунингдек, йиғилишда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов барча цехларда ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитларини доимий ўрганиб бориш, юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш борасида алоҳида режа-жадвал асосида иш олиб борилиши борасида айтиб ўтди.
Шу билан бирга йиғилишда иштирок этган комбинат коронавирусга қарши курашиш штаби раиси ўринбосари Бахтиёр Сангилов металлурглар ўртасида пандемияга қарши қилинаётган вакцинация ишлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Ҳамда ишчи-ходимларни карантин қоидаларига доимий амал қилиб тиббий ниқобда бўлишларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
✅Йиғилиш сўнггида Ахмаджон Узоқов айтиб ўтилган таклиф ва фикрлардан келиб чиққан холда, тегишли хулосалар чиқариб олиш кераклиги ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси хизмати билан ҳамкорликда ишлашига ишонч билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: