Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятининг 80 йиллигига бағишлаб, комбинат ишчи-ходимлари ва меҳнат фахрийлари иштирокида югуриш марафони ўтказилди

Комбинат Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятининг 80 йиллигига бағишлаб, комбинат ишчи-ходимлари ва меҳнат фахрийлари иштирокида югуриш марафони ўтказилди.
Марафон икки хил ёш тоифасида 35 ёшгача ва 35 ёшдан юқори бўлган эркаклар ва аёллар ва меҳнат фахрийлари ўртасида ташкил этилди.
Қизиқарли бўлиб ўтган марафонда ғолиб ва совриндор бўлган ишчи-ходимлар комбинат рахбарияти ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email