«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятининг 80 йиллигига бағишлаб айни кунларда комбинат таркибий бўлинмаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Электрда пўлат эритиш бўлинмаси ва Навли прокат бўлинмаси фаоллар залида ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Унда комбинат Касаба уюшма қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева барчани байрам билан самимий қутлаб эзгу тилакларини билдирди.
Шундан сўнг байрам муносабати бир гуруҳ ишчи-ходимлар кўп йиллик фидокорона меҳнати соҳани ривожлантиришга қўшаётган юксак ҳиссаси учун ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбир аввалида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева барча металлургларни шарфали меҳнат фаолиятларини алоҳида таъкидлаб барчани байрам билан табриклади.
Тадбир давомида соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор ишчи-ходимлар муносиб эътироф этилиб уларга байрам муносабати билан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: