Ўзметкомбинат Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Металлурглар маданият саройида «Қизлар давраси»да кўрик-танлови ташкил этилди.

Ўзметкомбинат Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Металлурглар маданият саройида «Қизлар давраси»да кўрик-танлови ташкил этилди. Ушбу тадбир «8-март Халқаро хотин-қизлар куни» байрамига бағишланган бўлиб, танловда комбинат цехларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган қизлар иштирок этишди.  

Ўтказилган танловда иштирокчилар ўзлари меҳнат қилаётган цехи ва касбий фаолияти бўйича таништирув, дастурхон безатиш, пазандалик маҳорати ва эркин мавзу шартлари бўйича бахслашишди.

Қизиқарли тарзда ўтган танлов якунида хакамлар хайъати хулосасига кўра 1-ўрин комбинатнинг 1-сон навли прокат цехи термисти Тургунова Латофатга, 2-ўрин Мактабгача таълим бўлими тарбиячиси Маткасимова Ёкутойга,  3-ўрин Электр ускуналарини таъмирлаш цехи ишчиси Рахимова Зулхуморга насиб этди.

Танловнинг барча ғолиб ва совриндорлари касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email