“Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг V-Тармоқ спартакиадаси”нинг вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 17-август куни Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт майдонларида Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари Самарқанд, Жиззах вилоят кенгаши тизимидаги Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг V-Тармоқ спартакиадаси”нинг вилоят босқичи ўтказилди.

Спартакиадани тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси спорт бошқармаси Самарқанд вилоят масъул ташкилотчиси Б.Туробовлар очиб, иштирокчиларга омад тилаган ҳолда мусобақаларга старт берилди.

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК, “Элхолдинг” ИИЧК, “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” МЧЖ ҚК ва “Uz Avto Trailer” МЧЖлар ходимлари иштирок этган спорт турларини 1-сонли спорт мактаби мутахассислари бошқариб, ҳакамлик қилишди.

Қизиқарли ва муросаларга бой ўтган мусобақалар якунида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” МЧЖ ҚКси, 2-ўринни “Элхолдинг” ИИЧКси ва 1-ўринни “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚКси жамоалари эгаллашди.

Мусобақалар якунида фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар, жамоалар, мураббий ва ҳакамлар диплом ва қимматбаҳо соқғалар билан тақдирланиб, 1-ўринни эгаллаган ғолибларга Республика босқичидаги иштирокларига мувофаққиятлар тиланди.

Print Friendly, PDF & Email