“Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши тасарруфидаги “УзАвтоМоторс” АЖ жамоа шартномаси муҳокамаси.

2026 йилда “УзАвтоМоторс” АЖда 2024–2026 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси ҳамда 2026 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳа муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоаси Конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши мутахассиси С. Латипов ҳамда “УзАвтоМоторс” АЖ Ижрочи директори О. Бастамкулов иштирок этишди.
Конференция делегатлари томонидан жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисоботлари эшитилди, шунингдек текширув комиссияси далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Муҳокамалардан сўнг, жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси қониқарли деб топилди ва ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланди.
Шунингдек, 2026 йил учун жамоа шартномасига қўшимчалар ва ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокамадан сўнг бир овоздан маъқулланди.

Print Friendly, PDF & Email