Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах) вилоят ҳудудий кенгаши томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида кенгаш таркибидаги Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган “BYD Uzbekistan Facrtory” МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг 30 нафардан ортиқ ишчи ва ходимларининг Самарқанд шаҳрига саёҳат – зиёратлари ташкил этилди.
Саёҳатчиларни Самарқанд шаҳри остонаси бўлмиш, Мирзо Улуғбек расадхонаси олдида тармоқ касаба уюшмаси вилоят ҳудудий кенгаши раиси О.Мирзаев ва ташкилий ишлар мутахассиси С.Иззатуллаевлар кутиб олишди.
Саёҳат “Мирзо Улуғбек расадхонаси” билан танишишдан бошланиб, “Дониёр пайғамбар мақбараси”, “Ҳазрати Хизр мажмуаси” ва Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов қўним топган мажмуалар зиёрат қилинди.
Мазали “Самарқанд палови” тушлигидан сўнг, “Регистон майдони”, “Бибихоним ансамбли” билан танишилиб, “Сиёб бозори”га ташриф буюрилди.
Саёҳатчиларни Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва шаҳардаги бунёдкорлик ишлари билан таништирилиб, “Шоҳи зинда” мажмуасини зиёрат қилганларидан сўнг, Жиззах шаҳри томон кузатиб қўйилди.
Шу куни корхона ишчи ходимлари Самарқанд шаҳрига бир неча бор ташриф буюрган бўлсаларда, шу сафаргидек саёҳат қилмаганликлари, айниқса бугунги кунда қўшма корхонада меҳнат қилаётган Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган ходимлар Самарқандга уюштирилган саёҳатдан ҳамда кенгаш томонидан тақдим этилган эсдалик совғалар учун жуда ҳам мамнун бўлиб қайтаётганликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: