Амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоқистон тоғ-металлургия тармоқлари “Қозоқметалл” касаба уюшмалари раиси Нуралин Асылбек Жамашулы бошчилигидаги 11 нафардан иборат делегация 2024 йилнинг 2 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Делегация аъзоларини Самарқанд темирйўл вокзалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси С.А.Рафиқов, “Метмашсаноат” тармоқлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгаши раиси О.А.Мирзаев ҳамда тармоқ кенгаши ходимлари кутиб олишди.
Ташриф давомида меҳмонлар “Метмашсаноат” тармоқлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши тизимидаги “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ Қ.Кда бўлиб, корхона касаба уюшмаси фаолияти ҳамда завод ишлаб-чиқариш соҳаси билан яқиндан танишиб, тажриба алмашишди.
Шундан сўнг, меҳмонларни Самарқандда ўтадиган миллий тўй урф-одатлари билан таништириш мақсадида тўйга таклиф этилиб, ўзбек тўй урф-одатлари билан таништирилди.
Самарқанд шаҳрига ташрифи давомида меҳмонларни шаҳарнинг “Регистон майдони”, “Шоҳи зинда” мақбараси, “Амир Темур” мақбараси, “Мирзо Улуғбек абсерваторияси” ва бошқа тарихий обидалари, зиёратгоҳ ва диққатга сазовор жойлари билан таништирилиб, кузатиш олдидан кечки овқатга таклиф этилиб, дилдан суҳбат ўтказилди ва меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилиб, кечки овқатдан сўнг Самарқанд темирйўл вокзали орқали Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди. Ташриф давомида меҳмонларга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Д.Алимова ҳамроҳлик қилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: