Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида Хореография рақс санъати бўйича «Танцуй всей душой-2022» халқаро Рақс танлови бўлиб ўтди.
Ушбу танловда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Хиндистон давлатларидан 500 нафар зиёд ижодий жамоалар ва яккахон ижрочилар санъатнинг хореография йўналиши бўйича қатнашиб ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Ушбу танловда ҳамшаҳаримиз Тошкент Хореография олий рақс мактабининг талабаси металлурглар маданият саройи рақс тўгараги рахбари Гулноза Турдибоеванинг шогирди Дилдора Саттарова ҳам муносиб иштирок этиб, ўзининг ижро этган миллий рақслари билан томошабинларда катта тассурот қолдирди. Танлов якунида хакамлар хайъати хулосаси билан Дилдора Саттарова танловнинг Гран-при мукофати, диплом, махсус медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: