Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан «Узагромаш» АЖ корхоналари мехнат мухофазаси бўйича ходимлар ва касаба уюшма қўмиталари раислари учун Тошкент политехника музейида янги тахрирда қабул қилинган «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги қонуннинг амалга киритилиши муносабати билан ўқув-семинар ташкил қилинди.
Иштирокчилар аввал музей экспонатлари билан танишиб, автомобильсозлик тарихи хақидаги билимларини янада оширдилар. Сўнгра Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакулов ушбу қонуннинг корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳаёти хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти хақида сўз юритди.
Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Р. Махмадалиев ҳамда ҳуқуқшунос Л. Хикматова мазкур қонунга киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга бирма-бир тўхталиб ўтиб, йиғилганлар саволларига жавоблар беришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: