11-ноябрь Касаба уюшмалари куни байрами.

2024 йил 06 ноябрь куни  УзКУФ Андижон вилояти Кенгаши катта мажлислар залида 11-ноябрь Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан «Узметмашсаноат» КУ Андижон вилоят Кенгаши тармоқ бошланғич ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудович, бош юристконсульт Сатторов Нормамат Бекпўлатович  ҳамда тармоқнинг Андижон вилояти Кенгаши раиси Бутаев Шерзод Алиджанович иштирок этишди.

Тадбир  аввалида  А. Хакулов барча йиғилиш қатнашчиларини Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами билан самимий табриклаб, келгуси ишларига омадлар тилади.
Тадбир давомида касаба уюшмалари фаолиятига  доир амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича сўз юритилди.

Байрам муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган бир гурух фидойи, меҳнаткаш ишчи ҳодимлар вилоят Кенгаши томонидан ҳамда энг фаол касаба уюшмаси аъзолари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг совға ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email