Бугун “11-ноябрь Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Toshkent Metallurgiya Zavodi” МЧЖда ишчи ҳодимлар билан учрашув ўтказилди.
Унда “Ўзметмашсаноат” Республика Кенгаши меҳнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси Сагдуллаев Миркамол Мирадилович, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича бош мутахассиси Сафолова Бахшан Хусеновна ва Тошкент ҳудудий Кенгаш раиси Алаутдинова Аъло Анваровна иштирок этишди. Тадбир давомида касаба уюшмалари фаолияти ҳамда ишлаб чиқаришга доир амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича сўз юритилди.
“11-ноябрь Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан “Toshkent Metallurgiya Zavodi” МЧЖда фаолият олиб бораётган бир гурух фидойи, меҳнаткаш ишчи ҳодимлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳамда энг фаол касаба уюшмаси аъзолари “Ўзметмашсаноат” Республика Кенгаши ва Тошкент ҳудудий Кенгаши томонидан совғалар билан тақдирланди.
Тадбир давомида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан ўтказилган кўрик-танловнинг Республика босқичида фахрли 1-ўрринни эгаллаган “Toshkent Metallurgiya Zavodi” МЧЖ корхонаси Республика Кенгаши дипломи ҳамда қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: