11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муаассаасаларда “Инсон қадри учун, эл юрт бахти учун” шиори остида байрам тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, вилоятнинг тармоқ тизимидаги “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси”, “Элхолдинг” ИИЧК, “Стеклопластик” МЧЖ, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ, “Самарқанд автосавдо” МЧЖ каби корхоналарида вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев, кенгаш аппарати ходимлари, иш берувчилар вакиллари иштирокида меҳнат жамоаларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, янгиланаётган Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг ўрни, касаба уюшмалари томонидан ходимлар учун яратилаётган ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва бошқа соҳалардаги шароитлар тўғрисида маълумотлар берилиб, ишлаб чиқариш ва касаба уюшмалари фаолиятида фаол бўлган ходимлар касаба уюшмаларининг диплом ва ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирладилар.
Шунингдек, байрам муносабати билан “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҳамда “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” МЧЖ ҚК” (МАН заводи)ларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун байрамона тушлик ташкил этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: