Бугун Тошкент политехника музейида «Ёш ихтирочилар куни» нишонланиб, шу муносабат билан музейда «Ёш ихтирочилар» кўрик танлови ўтказилди. Бу кўрик танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш музей учун ажойиб анъанага айланган. Бу йил ушбу танлов иккинчи маротаба ўтказилмоқда.
Кўрик-танловда Республикамизнинг техникага ихтисослашган Олий ўқув юртлари студентлари, колледж ва лицейларидан 40 нафардан ортиқ ихтирочилар иштирок этишди.
Ёш ихтирочилар ўзлари кашф этган турли техник, электрон қўлланма ва экспонатлар билан барча йиғилганларни лол колдиришди. Бу галги танловда иштирокчилар орасида қиз бола ихтирочиларнинг хам борлиги айниқса одамни қувонтирди.
Иштирокчилар ихтироларини бахолаш учун Пойтахтимизнинг нуфузли техник Университет профессор домлалари, Узавтосаноат, Узэлтехсаноат бошқармаларидан вакиллар хайъат аъзоси қилиб таклиф этилдилар. Хайъат раиси этиб «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакулов тайинланди.
Хайъат аъзолари хар бир иштирокчи яратган ихтиро, экспонат билан алоҳида танишиб, ёш ихтирочиларга турли саволлар бердилар.
Сўнгра, қизғин кечган бахс-мунозаралардан сўнг ғолиблар аниқланиб, уларга совғалар топширилиди.
Тўплаган балларига қараб колледж ўқувчилари орасида
3-ўрин Овечкин Михаил Вячеславович
2-ўрин Беленко Виктор Олегович
1-ўрин Махаматов Сардоржон Собиржон угли эгаллашди
Олий ўқув брти талабалари орасида эса
3-ўрин Саттаров Санжар Хасан угли
2-ўрин Зоиров Улмас Эркин угли
1-ўрин Эркинов Султонбек Музаффар угли эгалладилар.
Барча танлов иштирокчилари ва ғолибларига каттадан-катта муваффақият, улкан зафарлар ва келгусида ўз сохаларининг етук мутахассислари бўлиб етишишларига тилак бидириб қоламиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: