Куни кеча Тошкент вилоятида 2018 йил ёз мавсумида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларининг якунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Бу анжуманда Тошкент вилоятида жойлашган 170 дан ортиқ болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари вакиллари қатнашишди. Байрамона руҳда ўтган ушбу тадбирда «Ўзметкомбинат» АЖ «Ёшлик» болаларни соғломлаштириш оромгоҳи «Энг яхши куриклаш хизмати», «Энг яхши тиббий ёрдам хизмати», «Энг ғамҳўр ҳомий» ҳамда «Энг наъмунали ормгоҳ-2018» номинацияларида ғолиб деб топилди.
Шу ўринда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти ҳамда «Ёшлик» болаларни соғломлаштириш оромгоҳининг барча ходимларига Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаккур билдириб, ушбу мувафаққиятли мавсум якуни билан қутлайди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: