2024 йил 6 январь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг III-Мажлиси ва Тафтиш комиссиясининг II-Мажлиси Қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг III-Мажлиси ва Тафтиш комиссиясининг II-Мажлиси Қўшма йиғилишида Мажлисида Кенгашнинг         17 нафар аъзоларидан 12 нафари, тафтиш комиссиясининг 3 нафар аъзоларидан 2 нафари қатнашди.Шунингдек, бугунги Мажлисда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Камолов Илхомжон Ибрагимович, вилоят  Кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва хисобчилари иштирок этишди.Йиғилишда вилоят Кенгаши раиси Шерзодбек Бутаевнинг вилоят Кенгашининг 2023 йил фаолияти якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.Муҳокама қилинган масала юзасидан “Андижанкабель” Қ/Қ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Рузиев Баходиржон, “Уз-АвтоАустемКо” КУК раиси Холмирзаев Хурсандбек, “Уз-СэМюнг Ко” раиси Рахмонов Хуршидбек, “Автокомпонент” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Кодиров Авазбеклар музокарада қатнашдилар.Кун тартибидаги бошқа масалалр хам мухокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.Андижон вилоят Кенгаши томонидан 2024 йилда ҳам бажариладиган устувор йўналишлар белгилаб олинди, булар

  1. Ижтимоий-меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда касаба уюшмалари иштирокини таъминлаш, бошланғич ташкилотларнинг салоҳиятини, касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларининг ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан тизимли ишлар ташкил этиш.
  2. Аҳоли ўртасида ишсизликни камайтиришга, жамоа келишувлари ва шартномалари воситасида ходимларнинг даромадлари оширилишига, улар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилишига кўмаклашиш борасида ишлар ташкил этиш.
  3. Хар йили Президентимиз томонидан эълон қилинадиган Давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилишида, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш.
  4. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини сифатли соғломлаштириш ва дам олдириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт тарғиботини олиб бориш, туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириш.
  5. Жамоатчилик билан алоқаларни янада ривожлантириш, бу орқали касаба уюшмалари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, тизимда замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш кўламини кенгайтириш ишлари олиб бориш.
  6. Нодавлат ташкилотларида бошланғич касаба уюшмаларини тузишда уларга амалий ёрдамлар бериш ва янги ташкил этилган бошланғич ташкилотларини вилоят Кенгаши ҳизматига олиш.
Print Friendly, PDF & Email