2025 йил 26 декабрь куни Узметмашсаноат касаба уюшмасининг навбатдаги Ижроия қўмитаси мажлиси кенгайтирилган тарзда бўлиб ўтди.

2025 йил 26 декабрь куни Узметмашсаноат касаба уюшмасининг навбатдаги Ижроия қўмитаси мажлиси кенгайтирилган тарзда бўлиб ўтди. Мажлисда тармоқ касаба уюшмаси раҳбарияти, ҳудудий ташкилотлар ва бирламчи касаба уюшмалари раҳбарлари ҳамда масъул мутахассислар иштирок этдилар.
Кун тартибига мувофиқ, аввало 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар, касаба уюшмаси фаолиятининг асосий натижалари, ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот тингланди.
Шу билан бирга, 2026 йилга мўлжалланган режалар, устувор йўналишлар, янги ташаббус ва вазифалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мажлис давомида меҳнат муҳофазаси йўналишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу соҳада ўтказилган кўрик-танлов якунлари сарҳисоб қилиниб, иш жойларида хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратишда фаоллик кўрсатган корхона ва ташкилотлар ҳамда масъул шахслар ғолиб деб топилди ва улар муносиб тақдирланди.
Шунингдек, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан кўп йиллик самарали меҳнати, жамоат ишларидаги фаол иштироки ва тармоқ ривожига қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фахрийларга кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Мажлис якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар касаба уюшмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муносабатларида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланди.

Print Friendly, PDF & Email