Тантанали маросимда уюшма раиси ўринбосари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, уюшманинг бошқа масъул вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Кенгаш раиси ўринбосари Шоикром Исроилов, Баҳодир Султонов ҳамда бош мутахассис Дилдора Алимова сўзга чиқиб, касаба уюшмаларининг бугунги кунда эришаётган ютуқлари, ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, улар Кенгаш раиси Талъат Усмоновнинг самимий салом ва эзгу тилакларини етказдилар.
Маросим давомида тармоқ келишуви лойиҳаси ҳам тақдим этилиб, унинг аҳамияти ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов кўрсатилган юксак ҳурмат ва эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдириб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси касаба уюшмалари учун ишончли ва барқарор ҳамкор эканини алоҳида таъкидлади.
2025 йил 29 декабрь куни “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусовни Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан таъсис этилган кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: