1989 йилнинг 21 октябрь куни «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши хамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган Ўзбекистон-Россия Авиация ремонти заводи қўшма корхонасида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган таниқли актёр, бадиий сўз устаси Равшан Жўраев Давлат тили тўғрисидаги Қонуннинг мазмун ва мохиятини, Давлат тили нуфузини ошириб бориш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислохотлар хусусида маълумотлар бериб, Ватанимизни, она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, монологлар ўқиб берди. Тадбир якунида корхонанинг фаол касаба уюшма аъзоларига Республика кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: