30-июн «Ёшлар куни» муносабати билан “Самарқанд автомобиль заводи” касаба уюшма қўмитаси томонидан спорт мусобақалари ташкил этилди.

30-июн «Ёшлар куни» муносабати билан тармоқ тизимидаги “Самарқанд автомобиль заводи” касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи ходимларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ҳар бир фарзанд ўз ота-онаси ишлайдиган жойини кўришни орзу қилади ва бу орзуни ушалишига мазкур мусобақалар сабаб бўлганидан барча иштирокчи ва ташкилотчилар мамнун.

Болажонлар орзулари ушалганидан ташқари ҳар бир қатнашчига «СамАуто» бренди туширилган эсдалик совғалар топширилди.

  Мусобоқаларда 30 дан ортиқ қатнашчилар куч синашишди. 1-2-3-ўринни эгаллаган болажонлар касаба уюшмаси томонидан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email