«ЖМ- Ўзбекистон» АЖ рахбарияти , касаба уюшма қўмитаси ва мехнат мухофазаси бўлими томонидан «Истиқлол қалдирғочлари» болалар оромгохида
«5-июнь Халқаро атроф-мухитни мухофаза қилиш куни»га бағишлаб тадбир ўтказилди.
Тадбирда Касаба уюшма қўмитаси, Асака туман хокимлиги вакили ва Вилоят Атроф-мухитни мухофаза қилишдавлат қўмитаси вакиллари иштирок этишди. Андижон шахридаги Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф килинди. Қатнашчиларига болалар томонидан чизилган расмлар ва болалар томонидан кўргазмали чиқишлар тақдим қилинди. Мехрибонлик уйи болалари учун кофебрек ташкил килиниб уларга эсдалик совғалари берилди.
Тадбир давомида болалар иштирокида оромгох худудига экскурсия уюштирилди. Экскурсия давомида болалар томонидан дарахт баргларидан гербарий тайёрланди. Тадбир сўнгида ташкилотчилар ва болаларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: