Пахтачи туманидаги кам таъминланган оила фарзандларига бепул йўлланмалар берилди

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, ўғил-қизларимизнинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Болаларни ёзги соғломлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳам шулар жумласидандир.  Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши биргаликда, Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги 8 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари учун тармоқнинг «Машъал» оромгоҳига бепул йўлланмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email