8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан 7 декабрь куни “Автоойна” МЧЖда байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмалари Республика Кенгаши раиси Хакулов А.М. иштирок этиб, “Ўзметмашсаноат” РК ва “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамкорликда ўтказган Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик танловнинг “Энг яхши корхона” номинациясида “Автоойна” МЧЖ муносиб II ўринни эгаллаганлигини маълум қилди ва II даражали дипломни корхона раҳбариятига топширди.
Тадбирда юбилей ёшига етган ходимлар, байрам муносабати билан ўтказилган минифутбол чемпионати ғолиблари, Устоз-шогирд йўналиши бўйича фаол меҳнат қилган ходимлар совғалар билан тақдирланди. Байрам тадбири ишчи-хизматчилар учун кўтаринки кайфият бағишлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: