«8-март Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишлаб, комбинатда меҳнат қилаётган хотин — қизлар ўртасида спортнинг 5 тури бўйича спартакиада ташкил этилди.

Аёллар спорт байрами.

Бугун «Ёшлик» спорт мажмуасида Касаба уюшма қўмитаси томонидан «8-март Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишлаб, комбинатда меҳнат қилаётган хотин — қизлар ўртасида спортнинг 5 тури бўйича спартакиада ташкил этилди.

Спорт мусобақасининг очилиш маросимида касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов барча хотин-қизларни баҳор айёми «8-март Халқаро хотин-қизлар куни» билан муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирди.

Мазкур спартакиада спортнинг Стол тенниси, Дартс, Шашка, Қувноқ эстафета ва Енгил атлетика турлари бўйича ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз бўлиб ўтган спартакиада якунида ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email