«Жиззах аккумулятор заводи» АЖ да 7 март куни «8- Март Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан «Аёл борку-олам мунаввар» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда корхонамизда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 44 нафар хотин-қизларга корхонамиз Бош директори Бурхан Абдурашидовичнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.Соҳалар бўйича директорлар сўзга чиқишиб, барча хотин-қизларни байрам билан табриклаш билан бирга уларнинг ишхонада алоҳида ўринга эга эканликларини қайд қилиб ўтдилар.
Шундан сўнг ҳар бир аёлга иш берувчи томонидан 1 млн 500 минг сўмдан пул мукофоти, касаба уюшмаси томонидан гулдасталар ва байрам откриткалари тарқатилди.Бундан ташқари корхонада кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган электродлар цехи фарроши Давришева Мавлуда Отабоевнага Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах) вилояти Кенгашининг қимматбаҳо совғаси ҳамда корхонанинг тиббий санитар қисм бошлиғи Хусанова Сагди Урдушевнага «Вафо ва садоқати учун» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Сўзга чиққан аёллар юксак эътибор ва ишонч учун корхона рахбариятига ва касаба уюшма қўмитасига ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбир кўтаринки рухда ўтди
8- Март Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан «Аёл борку-олам мунаввар» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: