ADM Jizzakh корхонаси жамоаси кириб келаётган янги йилни корхона раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳамкорликда ташкил этилган ходимларни тақдирлаш маросими билан кўтаринки кайфият ва самимий муҳитда кутиб олди.
Тадбир давомида 2025 йил мобайнида ишлаб чиқариш режаларининг бажарилишига муносиб ҳисса қўшган, меҳнат интизомига қатъий риоя этган, ташаббускорлик ва касбий маҳорат намунасини кўрсатган энг фаол ҳамда намунавий ходимлар алоҳида эътироф этилди. Улар корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.
Маросимда сўзга чиққан корхона раҳбарлари ва касаба уюшмаси вакиллари ходимларни янги йил билан самимий табриклаб, уларнинг фидокорона меҳнати корхона барқарор ривожланишининг асосий омили эканини таъкидладилар.
Шунингдек, келгуси йилда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат шароитларини янада яхшилаш, жамоада соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши маълум қилинди.
ADM Jizzakh корхонасида Янги йил.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: