Ўзэлтехсаноат уюшмаси вакиллари билан тармоқ келишувини тузиш юзасидан мазмунли ва баҳс-мунозараларга бой учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Ўзэлтехсаноат уюшмаси вакиллари билан тармоқ келишувини тузиш юзасидан мазмунли ва баҳс-мунозараларга бой учрашув бўлиб ўтди. Учрашув қарийб икки ярим соат давом этди ва унинг жараёнида келишув лойиҳасининг ҳар бир банди атрофлича муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида томонлар ўзаро фикр алмашиб, таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда келишувнинг барча бандлари бўйича ўзаро мақбул қарорларга келинди. Айниқса, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда ижтимоий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган нормалар юзасидан якдил фикрга эришилди.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзэлтехсаноат уюшмаси аппарати ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси жамоаларини касаба уюшмаси сафига қабул қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Мазкур таклиф ижобий ҳал этилиб, ушбу тузилмалар ходимларини касаба уюшмасига жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Натижада умумий сони 130 нафар ходимдан иборат жамоа Тошкент шаҳар кенгашига аъзо бўлиши белгиланди. Бу эса касаба уюшмаси сафи кенгайиши, ходимларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва ижтимоий кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Мазкур учрашув ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, тармоқ даражасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда келгусидаги самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратди.

 
 
Print Friendly, PDF & Email