«Ўзметкомбинат» АЖ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари комбинатда кўп йиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган меҳнат фахрийларининг хонадонларига бориб, уларнинг холидан хабар олишди.
Ёши улуғ нуронийларимизни яқинлашиб келаётган 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» байрами билан қутлаб, уларга бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ажратилган бир неча турдаги озиқ-овқат махсулотларини топширишди.
Байрам арафасида бундай эътибордан хурсанд бўлган табаррук ёшдаги меҳнат фахрийлари комбинат бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига ўз ташаккурларини билдириб, эл юртимиз, комбинат равнақи йўлида хизмат қилаётган барча азизлар хақига дуо қилишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: